Қашқадарёда қўриқхона яқинида браконьерлар тўнғиз ўлдиргани аниқланди
Қашқадарёда Ҳисор қўриқхонаси яқинида браконьерлар ёввойи чўчқани ўлдириб, нимталагани аниқланди, дея хабар беради қўриқхона матбуот хизмати.
Ҳодиса қўриқхона чегаралари яқинида содир бўлган, хавфсизлик ходимлари тунги патруль вақтида жониворнинг бошини топиб олган.
Тергов жараёнида олти нафар гумондор қўлга олинди.
Уларнинг автомашиналаридан балиқ овлаш воситалари, ов пичоқлари, иккита қурол, шунингдек, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб балиқ ҳисобланган тўққизта Амударё гулмоҳи балиғи топилган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари барча далилларни қўлга киритиб, қонуний чора кўриш мақсадида браконьерларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо беришни бошлади.
Улашиш:
Шарҳлар