Қашқадарёда самбо фахрийси Тўра Авлоқулов отиб ўлдирилди
Шаҳрисабзда самбо фахрийси Тўра Авлоқулов таниши томонидан отиб ўлдирилди, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Воқеа 2024 йил 29 март куни содир бўлган. Гумондор ва унинг таниши “Дамас” автомобилида қаҳвахонага келган, бу ерда спиртли ичимлик истеъмол қила бошлашган. Бир соатдан кейин улар ташқарига чиқиб, бир самбочини кўришган. Шундан сўнг уч нафар фуқаро бошқа қааҳвахонага йўл олишган ва ўрталарида ҳисоб юзасидан жанжал келиб чиққан.
Гумондор Авлоқуловга қаҳвахонага кетаётганида 50 минг сўм бергани учун пул бермаслигини айтган. Самбочи пулни қайтариб берди ва у бутун ҳисобни тўламаслигини айтган. Ғазабланган эркак машинадан қўлбола қурол олиб, Авлоқуловнинг бошига ўқ узган.
Ҳодиса натижасида самбочи касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган ёрдамга қарамай, у касалхонада вафот этган.
Гумондор қочишга уринган, бироқ воқеа жойидан 500 метр узоқликда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 97-модда 2-қисми “д, л” бандлари билан (қасддан одам ўлдиришга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар