Қашқадарёда ўсмир қизни жинсий эксплуатация қилиш ҳолати аниқланди

Фото: stopterror.uz

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги Хўжабоғ қишлоғида яшовчи фуқаро Н.A. (аёл) ўзининг уйида 14 ёшли қизалоқ Ч.Т.ни 2023 йилнинг май ойидан 15 ноябрь кунига қадар 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишгамажбурлаб келгани аниқланди. Ушбу маълумотни Болалар омбудсманининг матбуот хизмати келтиради.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни зудлик билан ўрганиш ва вояга етмаган Ч.Т га нисбатан жиноий ҳаракатлар содир этган шахсларга қонуний чора кўриш тўғрисида Бош прокуратурага мурожаат қилган. Вилоят прокуратураси шу кунни ўзида ҳодисани ўрганиб, Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А (аёл) га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан (Одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) жиноят иши қўзғатилиб, тергов гуруҳи тузилгани ва тезкор равишда тергов ҳаракатларига киришилган.

Жиноят иши Бош прокуратура ва Болалар омбудсманининг алоҳида назоратида.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.