Қашқадарёда тез ёрдам ҳайдовчисининг калтакланиши ҳолати текширилмоқда

Скорая помощь
Фото: SamAuto

Бемор аёлнинг қариндоши тез ёрдам машинаси ҳайдовчисини калтаклаган, воқеа 12 декабрь куни Чироқчи туманида юз берган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг матбуот хизмати хабар беради.

Тез тиббий ёрдам бўлимига Хўжақўрғон қишлоғида яшовчи 61 ёшли фуқаро қон босими кўтарилиши шикояти билан қўнғироқ қилган.

Тиббиёт ходими билан жанжалдан кейин эркак унинг юз соҳасига жароҳат етказган. Содир бўлган воқеага қарамай, ҳамшира беморга ва жароҳатланган ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.

Тез ёрдам машинасини бўлимга қайтариш учун улар бошқа ҳайдовчини чақиришга тўғри келган.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Чироқчи туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.