Қашқадарёлик йигит Афғонистон фуқаросининг 53,5 минг АҚШ доллар пулини олиб, алдаб юрган

Foto: O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi

«Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро Э.Н. Афғонистон фуқароси Ҳ.Ғ.дан 2021 йилда тожик ковраги смоласини етказиб беришни ваъда қилиб, уни ишончига кириб, ундан 53,5 минг АҚШ доллари миқдорида пулларни олиб, тожик ковраги смоласини етказиб бермаган ва пул маблағини ҳам бермасдан, алдаб келган», -деб хабар бермоқда Бош прокуратураси ахборот хизмати.

Прокуратура органлари томонидан Ҳ.Ғ.нинг мурожаати ўрганилиб, натижасига кўра E.N.ga нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида, хорижий давлат фуқароси Ҳ.Ғ.га етказилган зарарни ҳисобига 500 млн. сўмга яқин маблағлар ундирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.