Қашқадарёда кредит олиш учун ўзини милиция ходими сифатида кўрсатган шахс қўлга олинди

Фото: кадр извидео

Қашқадарё вилоятида ўзини ички ишлар ходими сифатида таништирган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ.

Ҳодиса Ғузор ва Қамаши туманларида содир бўлган. Ҳуқуқбузар ички ишлар органи ходими кийимини кийиб, ўзини катта лейтенант сифатида таништириб, фуқаролар ишончини қозонган, сўнгра уларнинг номига банк карталари ва кредитлар расмийлаштириб, олинган маблағларни ўзлаштирган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эркак икки фуқарони алдаб, 22 миллион сўм пулини ўғирлашга муваффақ бўлган. У қўлга олиниб, формаси олиб қўйилиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.