Қашкадарё вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига британиялик мутахассис тайинланди
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Кашкадарё вилояти ҳокимининг инвестиция ва экспорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган британиялик Питер Маржеттс билан учрашув ўтказди. Питер Маржеттс Британиянинг Room Seven Capital Partners компанияси бошқарувчи ҳамкори ҳисобланади. Бу ҳақда Dunyo нашри хабар беради.
Жорий йилнинг 4 ноябрида бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича, британиялик тадбиркорлар вакилларининг Ўзбекистонга бизнес-сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, суҳбат чоғида Кашкадарё вилоятига хорижий инвестицияларни ва компанияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида британиялик тадбиркорлар вакилларининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди. Бундан ташқари, ташриф доирасида британия делегацияси Ўзбекистоннинг вазирликлари ва идораларида, шунингдек Тошкент, Қарши ва Термизда бир қатор B2B учрашувлар ўтказади.
Шарҳлар