Қашри шаҳрида автокредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.Қ. ва бошқалар фуқаро Sh.Q.ga ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган “БЙД ҲАН” русумли автомашинани кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан, банк манфаатларига 620 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар