“Asl belgisi” миллий рақамли маркировкалаш тизими истеъмолчига нима беради
1-сентябрдан “Дори воситалари ва тиббий буюмлар” маҳсулот гуруҳи учун рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш бошланади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 149-сон қарори, ҳам қабул қилинган. Унга кўра Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарори билан “Asl belgisi” маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринларда — “Asl belgisi” МАТ) жорий қилинганлиги ҳамда “CRPT TURON” МЧЖ мазкур тизимнинг оператори сифатида белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 20 майдаги 322-сон қарорига мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари (дори моддалари (субстанциялар) бундан мустасно) ва тиббий буюмларни гуруҳларга бўлинишини назарга тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини 2022 — 2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган эди.
Бунда, оддий истеъмолчи қандай имкониятга эга бўлади? “Asl Belgisi” мобил иловаси орқали рақамли кодни сканерлаб, харидор ўзини қизиқтирган маҳсулот ҳақидаги барча истеъмолчи маълумотларини олиши, унинг ҳақиқийлигини текшириши ва ҳалол танлов қилиши мумкин. Бу орқали, юртимизга кириб келаётган контрафакт ва контрабанда маҳсулотлари, дори-дармонларнинг қалбакисидан сақланиб, асл нусҳаларини ҳарид қилиш имконини оширади.
Шундан келиб чиқиб, “Asl Belgisi” – миллий рақамли маркировкалаш тизимининг оператори, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон фармацевтика бозорини ривожлантириш агентлиги ОAВ вакилларини “Asl Belgisi” рақамли маркировкалаш ва маҳсулотни кузатиш тизими билан яқиндан таништириш мақсадида пойтахтдаги йирик, биринчилардан бўлиб дори-дармон воситаларини рақмали маркалашни йўлга қўйган фармацевтика компанияси ишлаб чиқариш майдонларидан бирига ташрифини ташкил этди.
Учрашувда, Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-апрелдаги 149-сон қарорига мувофиқ, мамлакатимизда дори воситаларини маркировкалаш 1-сентабрдан бошланиши ҳусусида, шунингдек:
– биринчи гуруҳ – иккиламчи (ташқи) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (орфан дори воситаларидан ташқари) – 2022-йил 1-сентябрдан бошлаб;
– иккинчи гуруҳ – бирламчи (ички) қадоқларда (иккиламчи (ташқи) ўрам бўлмаганда) ва ангромаҳсулотда (орафан дори воситаларидан ташқари) ишлаб чиқариладиган дори воситалари (орфан препаратларидан ташқари) – 2022-йил 1-ноябрдан бошланади;
– учинчи гуруҳ – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ва кам учрайдиган (орфан) касалликларни ташхислаш ва даволаш учун мўлжалланган дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган рўйхатга олиш натижаларини тан олиш тартиби доирасида дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техниканинг давлат реестрига киритилган – 2023-йил 1-мартдан бошлаб;
– тўртинчи гуруҳ – тиббий буюмлар – 2025-йил 1-февралдан бошланиши ҳақида маълумотлар берилди.
Ташриф давомида ОAВ вакиллари фармацевтика компанияси ишлаб чиқариш майдончасида “Asl Belgisi” рақамли маркировкалаш тизими, ишлаб чиқариш жараёнида кодларни қўллаш механизмлари билан танишишдилар. Маркировкали дори воситаларининг иккиламчи қадоқларда қандай кўринишини, улар маркировкалаш тизимининг истеъмолчилар учун афзалликлари ва дори воситаларининг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкинлигини билиш имкониятига эга бўлдилар.
Бугунги кунда, тизим оператори маълумотларига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хорижий RS эгаларининг аккредитацияланган ваколатхоналари жараённи бошлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. “Миллий каталог”га 2850 дан ортиқ дори воситалари номи киритилганлиги алоҳида қайд этилди.
“CRPT TURON” МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон фармацевтика бозорини ривожлантириш агентлиги мутахассислари ОAВ вакилларини “Asl Belgisi” рақамли маркировкалаш тизими билан яқиндан таништириб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар.
Бобур Каримов
Шарҳлар