Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Таъкидлаш жоиз, ставка сўнгги марта 2023 йил мартида ўзгарган, ўшанда Марказий банк уни 15 фоиздан 14 фоизгача пасайтирган эди.
Улашиш:
Шарҳлар