Қатар Амири Тошкентга ташриф буюради

Эмир Катара
Фото: Getty Images

Қатар Давлати Амири 19 декабрь куни амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлади. Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида қатнашади.

Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган мукофот билан 2016 йилдан буён ҳар йили глобал миқёсда коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссасининг эътирофи сифатида таниқли жамоат арбоблари, экспертлар ва журналистлар тақдирлаб келинмоқда.

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳам бўлиб ўтади. Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.