Қатарнинг собиқ бош вазири инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди

Экс-премьер Катара и президент Узбекистана
Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистон Республикаси Президенти 7 ноябрь куни Қатар Давлатининг собиқ Бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Қатар делегацияси олий даражадаги келишувлар доирасида юртимизга келди. Учрашувда Ўзбекистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Бухоро шаҳрида замонавий меҳмонхона мажмуаси, Тошкент шаҳрида йирик логистика маркази, савдо ва турар-жой мажмуасини қуриш, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темир йўллар инфратузилмасини барпо этиш, аэропортларни модернизация қилиш, шунингдек, энергетика, металлургия, тўқимачилик саноати, чорвачилик, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.

Ушбу лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун қўшма фонд ташкил этиш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Лойиҳалар қўшма “йўл харитаси” асосида амалга оширилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.