Атмосферага чиқаётган зарарли газ миқдори камаймоқда

Фото: telegra.ph

Пойтахтда транспорт тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар тўғрисида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати батафсил маълумот берди.

Унга кўра:

  • 2023 йилда 94,6 млн йўловчи жамоат транспортидан фойдаланишни бошлаган.
  • Атмосферага чиқариладиган зарарли газлар миқдори 61,9 минг тоннага камайган.
  • 2023 йилда 27 автобус йўналиши тўлиқ электробусларга ўзгартирилган.

“Натижада автобуслардан ҳавога чиқадиган зарарли моддалар миқдори ойига 93,3 тоннага камайишга эришилган”, – дейилади хабарда.

Шунингдек, электробуслар ҳаракатланаётган йўналишларда йўловчи оқими 188% га ошганлиги ҳам қайд этилган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.