Атом энергияси агентлиги директори мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилди

Фото: даракчи

Ўзбекистон Президенти “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорни қабул қилди.

Қарорга мувофиқ:

а)  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади;

б)  Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

в)  Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларга атом энергияси соҳасидаги лойиҳалар доирасида:

  • лойиҳалар концепциялари, параметрлари ва шартларини ишлаб чиқишда зарур хизматларни, шу жумладан, маркетинг, муҳандислик ва бошқа хизматларни кўрсатишга ихтисослашган компаниялар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
  • хўжалик жамиятларини ташкил этиш (устав капиталида иштирок этиш) ва мазкур жамиятлар билан битим имзолашга;
  • иқтисодиёт тармоқларидаги лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этишга рухсат берилади.

Қарор билан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси Агентлик ҳузурида Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш жамғармаси этиб қайта ташкил этилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.