Қатор корхона ва ташкилотлар “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари талабларини бузган
2023 йилнинг 11 ойи давомида Қўмитага инсофсиз рақобат ҳолатлари бўйича 300 га яқин мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов маълум қилди.
«Ушбу мурожаатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган ”Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан кўриб чиқилган. Ушбу мурожаатлар юзасидан амалга оширилган ишлар натижасида 100 га яқин тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши таъминланди», – дейилади хабарда.
Мурожаатлар бўйича 86 та ажрим чиқарилган.
Унга кўра:
қонунбузилиш аломатлари бўйича 62 та иш қўзғатилган ва белгиланган тартибда кўриб чиқилган.
қонунбузилиш аломатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли 24 та ишни қўзғатиш рад этилган.
126 таси бўйича уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатлар етишмаслиги сабабли ариза эгаларига қонунчилик талаблари тўғрисида тушунтиришлар берилган.
3 таси апелляция тартибида келиб тушган, шундан 2 таси кўриб чиқилган ва апелляция талаби қаноатлантирилган, 1 таси кўриб чиқилмоқда.
3 таси бўйича ҳозирги кунда ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Қўзғатилган 62 та ишнинг:
42 тасида қонунбузилиши ҳолати эътироф этилган ва қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш тўғрисида 40 та кўрсатма берилган.
13 та иш қонунбузилиш ҳолати ўз исботини топмаганлиги сабабли иш юритувидан тугатилган,
7 та ишни кўриб чиқиш қўшимча маълумотлар олиш зарурияти туфайли кечиктирилган ёки тўхтатиб турилган.
Шунингдек, Қўмита Махсус комиссиясининг 2023 йилдаги тегишли қарорларига кўра қатор корхона ва ташкилотлар фаолиятида “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалри талабларини бузган деб топилган ва уларга ушбу қонунбузилиш ҳолатини бартараф қилиш тўғрисида кўрсатма берилган, лекин ушбу МЧЖлар томонидан бир неча бор Қўмита талаблари бажарилмаганлиги ва бу бошқа бир тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини бузаётганлиги сабабли Рақобат қўмитаси томонидан МЧЖ раҳбарларига маъмурий баённома расмийлаштириш учун уларни олиб келиш юзасидан ИИВнинг Тошкент шаҳар ва Сирдарё вилояти бошқармаларига мурожаат киритилган.
Шарҳлар