Қатор ташкилотлар болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини тўхтатиш учун қонунлар ишлаб чиқишга чақирди
10 октябр куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва УНИCEФ болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилиш, Ўзбекистон болалари учун хавфсизроқ ва янада қулай муҳитни яратиш йўлидаги биринчи муҳим қадам сифатида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилиш учун миллий даражада тезкор ва қатъий чоралар кўришга чақирдилар. Бу ҳақда ташкилотларнинг қўшма баёнотида маълум қилинган.
Бу чақириқлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги миллий давра суҳбатида билдирилди. Миллий давра суҳбатида сиёсатчилар, ҳуқуқшунослар, болалар ҳуқуқлари ҳимоячилари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
«Зўравонлик нафақат инсон ҳуқуқларини поймол қилади, у боланинг қолган ҳаётига ҳам таъсир қилади. Биз ушбу ўткир муаммо бўйича жимжитликка чек қўйиб, бу муаммо ҳали ҳам мавжуд бўлишига сабабчи жамиятдаги муносабатни ўзгартирмоқчимиз”, — деди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.
Зўравонликни тўхтатиш бўйича махсус қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Жиноят кодексига яқинда киритилган ўзгартишларга мос келади, бу эса, ўз навбатида, қизлар, ўғил болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиради. Бундан ташқари, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги махсус қонун зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўп тармоқли хизматларни ривожлантириш ва амалга оширишни таъминлайди.
Жаҳон миқёсида жорий маълумотлар шуни кўрсатадики, ҳар йили дунё бўйлаб 1 миллиарддан ортиқ бола жисмоний, ҳиссий ёки жинсий зўравонликка дучор бўлади. Яқинда ўтказилган Мультииндикатор кластер кузатуви (МИCС) шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган 3 нафар бо-ладан 2 нафари (62%) зўравонлик билан тарбиялаш усулларини бошдан кечирган (жисмоний жазо ва/ёки психологик тажовуз), 15-19 ёшли қизларнинг 33 фоизи эр ўз хотинини калтаклашга ҳақли деб ҳисоблайди.
Умуман олганда, қонун қабул қилингандан сўнг, бу қонун оилавий маслаҳатлар, руҳий саломатлик ва руҳий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳаётий кўникмаларга ўргатиш ҳамда хавфсиз уй-жойдан фойдаланиш имконини бериш, фаровонликни таъминлаш ва зўравонлик, қўрқув ҳамда зарардан ҳимоя қилиш каби хавфсизликни ошириш, ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш ва такомиллаштирилган қўллаб-қувватлаш тизимлари орқали Ўзбекистон бўйлаб қизлар ва ўғил болалар учун фойдали бўлади.
Асосий қоидаларини кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш ва яхшилаш учун потенциал йўналишларни аниқлаш мақсадида қатор манфаатдор томонлар ўртасидаги мулоқотни рағбатлантирган юқори даражадаги давра суҳбатида сўзга чиққан УНИCEФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Регина Де Доминитсис Тошкентга илк ташрифи чоғида шундай деди: “Ушбу қонун, агар қабул қилинса, Ўзбекистон фарзандларининг ҳаётини шакллантириш, уларни ҳимоя қилиш, тарбиялаш ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларига эга”. Унингтаъкидлашича, “қонун лойиҳасининг тили ва мақсади болаларни ҳимоя қилишнинг энг юқори стандартларини акс эттириши жуда муҳим, бу шунчаки қоғоздаги сўзлар эмас, балки Ўзбекистондаги барча болалар ҳаётини ўзгартирувчи кучдир”.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Адлия вазирлиги бошчилигидаги ишчи гуруҳларнинг тегишли вазирлар билан узоқ давом этган кенг кўламли учрашувлари натижасидир ва давра суҳбати қонун лойиҳасининг асосий иштирокчилари, унинг оқибатлари ва болалар ҳимоясига потенциал таъсири ҳақида чуқурроқ тушунча берадиган сўнгги тадбирдир. Иштирокчилар, келгусида, халқаро стандартларга мувофиқлигини қиёсий таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида таклиф этилаётган қонун ҳужжатларининг кучли ва заиф томонларини аниқлайдилар, бу эса, ўз навбатида, қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва такомиллаштиришлар киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга олиб келади.
Шарҳлар