Bo'limsiz

Қатор вилоятларнинг ЙҲХБ раҳбарлари ва Миллий гвардия бошлиқлари ўз лавозимларидан бўшатилди

Фото: пресс-служба президента

Мамлакат президенти ИИВнинг кенгайтирилган йиғилишида ҳалқ йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ишларнинг ҳолатидан мутлақо норози эканини қайд этди.

Ўтган олти ойнинг ўзида 4 мингга яқин авто-авариялар содир этилиб, 873 нафар шахс вафот этган, 3,5 мингдан ортиғи жароҳат олган.

«Эътибор беринг, 48 фоиз аварияларнинг сабаби йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳисобланади. Вазиятни яхшилаш бўйича “Ўзавтойўл” ва ҳокимликларнинг масъулияти умуман сезилмаяпти. Улар фақат асфальт ётқизиш билан овора, ҳаракат хавфсизлиги эса эътибордан четда қолиб кетган», – деди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбари О.Саидовга ҳайфсан берилди. Шунингдек, Жиззах, Сурхондарё  ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди.

Миллий гвардия жавобгарлиги остидаги ҳудудларда жиноятларга қарши курашиш бўйича тизим яратилмагани кўрсатилиб, Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди.

Зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғини ишдан бўшатишга кўрсатма берилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.