Пойтахтда жойлашган барча транспорт картаcини сотиш шахобчалари ёпилади
Шу йилнинг 15 май кунидан бошлаб пойтахтда жойлашган барча транспорт карта сотиш шахобчаларининг фаолияти тўхтатилади, деб хабар бермоқда Тошшаҳартрансхизмат АЖ Матбуот хизмати.
Шу муносабат билан, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари «Uzpost» алоқа бўлимларида яъни почталарда амалга оширилади.
Жамоат транспортларида электрон тўловлардан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш мақсадида АТТО мобил иловасида виртуал картадан фойдаланиш имконияти яратилган.
Улашиш:
Шарҳлар