Аудит, носозликларни бартараф этиш: Veolia Energy Tashkent компанияси иситиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрмоқда

Фото: Мила Аксёнова

«Водник» қозонхонаси қурилишини Veolia  компанияси 2023 йил май ойида бошлаган ва ишни октябрь ойи охиригача якунлашни режалаштирган эди. Ушбу тажриба лойиҳаси, хусусан, қозонхонани реконструкция қилиш қиймати 11 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Бироқ бу қозонхона келгуси иситиш мавсумида ишга тушмайди, дея хабар беради Anhor.uz мухбири.

Янги иситиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрилди

Компания маълумотларига кўра, 4000 дан ортиқ шикастланишлар бартараф этилган, 54,17 км иссиқлик тармоқлари қайта ётқизилган, техник аудит доирасида 600 км иссиқлик тармоқлари кўрикдан ўтказилган, тажриба зонасида («Водник» мавзеси) замонавий қурилиши якунланмоқда.

Режада Тошкент шаҳрининг иссиқлик тармоқларида (ҳозирда тажриба зонасида фойдаланилмоқда) полиуретанли изоляцияга эга қувурлар улушини ошириш, иссиқлик энергиясини етказиб берувчи корхоналардан келадиган тармоқ суви сифатини яхшилаш ва пойтахтни иссиқлик билан таъминлаш схемасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

2022 йилнинг 1 июлидан бошлаб Veolia компанияси ўзининг Veolia Energy Tashkent  шўъба корхонаси шаъсида Тошкент иссиқлик таъминоти тизимининг оператори бўлди. Унинг вазифаларига иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналардан («Тошиссиқлик марказ» МЧЖ, «ТошИЭМ» АЖ) иссиқлик энергиясини ташиш ва истеъмолчиларга тақсимлаш, шунингдек, компанияга қарашли 218 та маҳаллий қозонхонада шаҳар иссиқлик энергиясининг 10 фоизини ишлаб чиқариш, кейинчалик иссиқлик энергиясини Тошкент шаҳри аҳолисига етказишни ташкил этиш киради.

Иситиш мавсумига тайёргарлик Veolia Energy Tashkent компаниясининг асосий вазифаси бўлди.

“Ўтган йилдагидек, иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида биз иссиқлик тармоқларида магистраль ва туман қувурларининг 16 баргача босим остида мустаҳкамлигини текшириш бўйича гидравлик синовларни ўтказдик. Бунинг натижасида иссиқлик тармоқларидаги 4000 дан ортиқ носозликларни аниқлаб, бартараф этишга муваффақ бўлдик. Профилактик муаммоларни ҳал қилиш ёрилишлар ва сизиб чиқишларнинг олдини олишга ва, натижада, куз-қиш даврида иссиқ сув ва иссиқлик таъминотини тўхтатиш хавфини минималлаштиришга имкон беради”, – дейди Veolia Energy Tashkent компаниясининг операцион масалалар бўйича директори Лауринас Рариванас.

Veolia Energy Tashkent компанияси техник аудит ўтказмоқда

Аудит доирасида иссиқлик тармоқларининг 40 фоизи текширилди. Жорий йилнинг март ойида Veolia Energy Tashkent компанияси географик ахборот тизимлари ва веб-иловалардан фойдаланган ҳолда иссиқлик тармоқларининг техник аудитини бошлади. Аудит иссиқлик тармоқларининг техник ҳолатини аниқлаш, шунингдек, камчиликларни ва мавжуд иссиқлик тармоқлари схемалари ва уларнинг ҳақиқий ҳолати ўртасидаги номувофиқликларни аниқлаш учун зарур.

“Айни пайтда корхона томонидан 1500 км иссиқлик тармоқларининг 600 км дан ортиғи кўрикдан ўтказилган. Аудит 2024 йилнинг мартигача давом этади. Олинган жорий маълумотлар Тошкент схемаси учун асос бўлиб хизмат қилади, бу борадаги ишлар жорий йилда барча манфаатдор томонлар иштирокида бошланган ва 2024 йил охиригача давом этади”, — дейди Veolia Energy Tashkent компаниясининг ижрочи директори Антон Ладонкин.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.