Андижонда “Malibu” “Nexia”га урилиб кетди, жабрланганлар бор

Фото: кадр из видео

Андижон вилояти Олтинкўл туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада бир киши жабрланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

ЙТҲ 5 апрель куни соат 10:20 да Оқтепа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-112 автомобил йўлининг 127-километрида содир бўлган. “Malibu 2”  ҳайдовчиси катта тезликда чапга бурилиб кетаётган Nexia автомобилига бориб урилган.

ЙТҲ натижасида Nexia ҳайдовчиси турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.