Қорақалпоғистонда 12 та шахс авф этилди

Фото: uza.uz
Президентининг жорий йил 8 апрелдаги “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонига асосан, Қорақалпоғистон Республикасида жами 12 нафар шахс авф этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизматининг маълум қилишича, шундан 9 нафари Жамоат хавфсизлиги пробация бўлимининг жойлардаги пробация гуруҳи назорати остида турган шахс бўлса, қолган 3 нафари Жазони ижро этиш муассасалари томонидан муддатидан илгари шартли озод қилинганлар ҳисобланади.

«Мен оилам бағрига қайтаётганимга ва жамиятда муносиб ўрин топишимга яна имконият берилганига  давлатимиз раҳбарига чексиз миннатдорчилик билдираман», – дейди авф этилганлардан бири Х.Салиев.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.