Тошкентнинг Миробод туманидаги кўчалардан бири 10 кунга қисман ёпилди
Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган Авлиё ота кўчасининг бир қисми ёпилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Таъкидланишича, Миробод тумани истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, “Юксак” ва “Қўқон” подстанцияси оралиғидаги 110 кВли кабель тармоғини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан, Миробод туманидаги Авлиё ота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва КҲАЙ кўчалари билан кесишмалари 22 апрелдан бошлаб 10 кун муддатга ёпилади.
Ҳокимлик ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилади.
Улашиш:
Шарҳлар