Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади

Фото: rasstock

“Ўзгидромет” хизмати марказининг хабарига кўра, 11 январь куни пойтахт Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7° илиқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8°совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, чўл ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, чўл ҳудудларда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан
7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.