Ҳавода самолёт ойнаси чиқиб кетганидан кейин АҚШ айрим Boeing 737 Max самолётларининг парвозларини тўхтатди
АҚШ федерал тартибга солувчи органлари Alaska Airlines самолётининг ойнаси ҳавода учиб кетганидан сўнг, АҚШ ҳаво ҳудудида баъзи Boeing 737 Max самолётларининг парвозини вақтинчалик тўхтатиб қўйди.
2019 йилнинг март ойида Ўзбекистон аэропортлари Boeing 737 Max 8 ва 737 Мах 9 каби самолётларни қабул қилмаслигини эълон қилганди. Самолёт ишлаб чиқарувчиси 2018 ва 2019 йилларда самолётларнинг версиялари билан боғлиқ ҳалокатлардан сўнг назорат остига олинган. 2019 йил 10 март куни Аддис-Абебадан Найробига учаётган Ethiopian Airlines компаниясининг Boeing 737 Max 8 самолёти Эфиопия пойтахтидан 60 км шарқда ҳалокатга учради. Самолёт ҳалокати 157 киши, жумладан 35 давлат фуқароларининг ҳаётига зомин бўлди. Фалокатдан олти ой олдин, 2018 йил октябрь ойи охирида Индонезиянинг Lion Air компаниясига тегишли Boeing 737 Maх 8 самолёти Жакарта аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кейин кўп ўтмай Ява денгизига қулаган эди. Бортдаги 189 кишининг барчаси ҳалок бўлган.
АҚШ Фуқаро авиацияси бошқармасининг фавқулодда директиваси бутун дунё бўйлаб тахминан 171 самолётни қамраб олади. Директивга кўра, ташувчилар кейинги парвоздан олдин самолётни текширишлари керак. Бу жараён ҳар бир самолёт учун тўрт-саккиз соат давом этади.
Шарҳлар