,

Австралия СИ хатарларини бошқариш бўйича органни ташкил қилмоқда

Фото: HSBI

Австралия сунъий интеллектдан келиб чиқадиган хатарларни камайтириш учун маслаҳат органини яратади, – дея хабар берди ҳукумат чоршанба куни. Австралия ушбу технология устидан назоратни кучайтирган сўнгги мамлакатга айланди.

Ҳукумат, шунингдек, бир қатор кўрсатмаларни жорий қилиш учун саноат органлари билан ишлашни, жумладан, технологик компанияларни СИ томонидан яратилган контентни маркировка қилиш ва сув белгиларини жорий этишни рағбатлантираётганини ҳам билдирди.

Фан ва саноат вазири Эд Хусикнинг айтишича, сунъий интеллект иқтисодий ўсишни кучайтириши кутилган, аммо бизнесда ундан фойдаланиш бир хил бўлмаган.

«Технологиянинг ўзига ишонч масаласи ҳам бор, ишончнинг пастлиги технологияни жорий этиш йўлида қўл тормозига айланмоқда, бу билан биз курашишимиз керак бўлади», деди у журналистларга.

Австралия 2015 йилда дунёдаги биринчи электрон хавфсизлик бўйича комиссарни жорий этганди, бироқ сунъий интеллектни тартибга солишда баъзи бошқа мамлакатлардан орқада қолган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.