Россияда Ўзбекистон фуқароси автобусдан ўлик ҳолда топилди
Россиянинг Ленинград вилояти Кингисепп туманида йўловчи автобусида содир бўлган пичоқбозликдан сўнг 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда 78.ru.
Ҳодиса Пулково қишлоғи яқинида юз берган. Эркаклар ўртасида автобусда муштлашув содир бўлган. Улардан бири иккинчисининг юрагига пичоқ санчган, у олган жароҳатларидан вафот этган.
19 июль куни эрталаб воқеадан полиция ходимлари хабар топган, бир неча соатдан кейин жиноятни содир этган шахс ушланган. У Петербургга январь ойида келиб, миграция ҳисобига киргани ва ишламоқчи бўлгани маълум бўлди.
“Қотиллик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган, қўлга олинган шахс вақтинчалик изоляторга юборилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Шарҳлар