Тошкентда 2 августдан автобус йўналишлари бўйича баъзи ўзгаришлар киритилмоқда

Foto: “Toshshahartransxizmat”

Тошкент шаҳар жамоат транспорти фаолиятини мақбуллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида, 2024 йилнинг 2 август кунидан бошлаб, автобус йўналишлари бўйича баъзи ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан:

28-сонли “Янгиобод мавзеси — Тиббиёт академияси” йўналишда ўта катта сиғимли “King Long” русумли автобуслар;
32-сонли “Сергели 6а-мавзеси — Гулобод кўчаси” йўналишда “Yutong” русумли электробуслар;
119-сонли “Қўйлиқ 1-мавзеси — Юнусобод деҳқон бозори” йўналишда “Yutong” русумли электробуслар;
121-сонли “Юнусобод мавзеси 9-даҳа — Чинни бозори” йўналишда ўта катта сиғимли “King Long” русумли автобуслар;
156-сонли “Қипчоқ метроси — Ғалаба маҳалласи” йўналишда “MAN” русумли автобуслар;
174-сонли “Жумабозор қўрғони — Авиасозлар АШБ” йўналишда “Yutong CNG” русумли автобуслар билан йўловчиларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.