«Автобус эшигига қўли қисилиб қолиб судралган эркак» воқеаси юзасидан муносабат билдирилди
Ижтимоиф тамоқларда автобус эшигига қўли қисилиб қолиб бир неча метрларгача судралган катта ёшли эркак видеоси тарқалган эди. Ҳолат 4-апрель куни Яшнабод туманида 2-сонли автобус йўналишида ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси билан содир бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Хабарга кўра, «ҳайдовчи қўли қисилиб қолинган йўловчини кўрмай қолгани ва эътиборсизлиги учун ишдан олинган. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан барча ҳайдовчилар огоҳлантирилган».
Улашиш:
Шарҳлар