Икки автобус ҳайдовчиси ўртасидаги келишмовчилик ҳолати юзасидан муносабат билдирилди
12 апрель куни саот 20:05 ларда “MAN А22″ автобус ҳайдовчиси Р.Ў, 1-йўналишда ҳаракатланучи “MAN А22” русумли автобус ҳайдовчиси М.Ф белгиланган ҳаракат жадвалига риоя қилмасдан Р.Ў бошқарувидаги автобусдан олдин «БИЙ» бекатидан «Югнакий мавзеси» бекати томон ҳаракатни олдин бошлаб юборган.
Шу сабабли, Ҳайдовчилар Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак Йўли кўчаси «Саёҳат» бекати қаршисида ўзаро жанжаллашган ва ҳайдовчи Р.Ў ҳайдовчи М.Ф бошқарувида бўлган автобуснинг калитини олиб кетиб қолган.
Мазкур ҳолатдан хабар топган “5-автобус саройи” мутасаддилари тезкорлик билан йўналишга чиқиб автобуснинг калитини ҳайдовчига етказишган ҳамда автобус ўз йўналишида ҳаракатланиб йўловчиларни белгиланган манзилга олиб борган.
Ушбу икки автобус ҳайдовчилари “5-автобус саройи” филиали ҳудудига олиб келинган ва улар билан бўлган воқеа юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, йўналиш давомида автобусда йўловчилар бўлишига қарамасдан ушбу автобуснинг калитини олиб кетиб, йўловчиларни кутиб қолишларига сабаб бўлганлиги ва корхона ички меҳнат тартибини бузганлиги учун ҳайдовчи Р.Ў га нисбатан қатъий интизомий чора кўрилади, деб ёзмоқда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.
Шарҳлар