Автобус ҳайдовчисининг ўриндиғи тагидан психотроп дорилар топилди

Фото: видеодан фотокўчирма

“Ғишткўприк” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган  “Vanhool” русумли йўловчи ташувчи автобус божхона назоратидан ўтказилганида автобуснинг ҳайдовчи ўриндиғи пастки қисмида оғзаки сўровда маълум қилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб  кўрсатилмаган, жами 100 дона “Феназепам” номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.

«Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда», – дейилган хабарда.

2019 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир этувчи моддалар айланишини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сон қарори қабул қилинган. Унга кўра, психотроп ва кучли тасир қилувчи дори воситалари, чакана савдоси фақат ижтимоий дорихоналар ва гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва тарқатиш лицензиясига эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.