Автобусда қиймати 405 миллион сўмлик заргарлик буюмларини олиб киришга уринишди

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан, ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада, юртимизга ўтиш учун “Youtong BUS” русумли автобусда кириб келган фуқаро К.А. бошқарувидаги транспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, автобус салонининг олд қисмидаги совитгичнинг тагида, ҳайдовчи томонидан олдиндан яширилган оғзаки сўровида тақдим этилмаган ҳамда декларацияланмаган 8 дона ўрамдаги, қиймати қарийб 405 млн. сўмлик жами 1 745 бирлик, оғирлиги салкам 10 кг бўлган заргарлик  буюмлари аниқланди.

Фото: Тошкент вилояти божхона бршқармаси

Эслатиб ўтамиз! Амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.