Автобусда ухлаб ётган аёлнинг кўйлагини ечган эркак 15 суткага қамалди

Фото: Атто

Термиздан Тошкентга келаётган автобусда эркак ухлаб ётган аёлнинг кўкрагидан ушлаб, кейин у билан жанжаллашган.

«2023 йилнинг 15 ноябрь куни А.Р. (эркак) Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри автовокзалидан Тошкент шаҳрига келаётган автобус ичида, Н.Ч.нинг (аёл) ухлаб қолганидан фойдаланиб, кўкрак қисмига тегажоғлик қилганлиги, Н.Ч. унга қаршилик кўрсатганида у билан жанжал қилиб жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимаганлиги аниқланган», – дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, А.Р. аёлнинг ёнидаги ўриндиқда ўтириб, у ухлаб қолганидан фойдаланиб унинг кийимини ечган ва кўкрак қисмига тегинган.

Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди бўлиб ўтган суд мажлисида А.Р. МЖтКнинг 183-моддаси ва 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан МЖтКнинг моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.