Автобусни бошқараётган пайтда видео томоша қилган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилди

Источник: УБДД ГУВД Ташкента

Ижтимоий тармоқларда бошқарув вақтида видеоролик томоша қилиб кетаётган ҳайдовчи акс этган фотолавҳа тарқалган. Бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ  маълумотларига кўра, ҳайдовчининг шахси аниқланган ва унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек ҳайдовчига автосаройнинг тегишли буйруғига асосан интизомий жазо чораси кўрилди. Бу «8-автобус саройи» МЧЖга бириктирилган 97А-сонли йўналишдаги «Isuzu» русумли автобус ҳайдовчиси К.Т. экани маълум бўлди.

«Шунингдек ҳайдовчига автосаройнинг тегишли буйруғига асосан интизомий жазо чораси кўрилди», – дейилади хабарда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ  барча ҳайдовчилардан бошқарув вақтида телефондан фойдаланмасликларини сўрамоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.