Автомактаблар учун лицензияни ИИВ берадиган бўлди
Президент “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади, деб ёзади “Норма” нашри.
Қонунга мувофиқ, ИИВ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни лицензиялаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди (илгари – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси). Лицензия олиш учун давлат божи БҲМнинг 10 бараварини ташкил этади.
Шунингдек, ИИВ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарномани қабул қиливчи орган этиб белгиланмоқда.
Шарҳлар