Автосалон эгалари 74 та фуқаронинг пулини алдаб олган

Фото: kun.uz

Олдиндан жиноий тил бириктирган 3 нафар шахс томонидан пойтахтнинг Алишер Навоий кўчасида «My-Cars» номи билан автосалон очилган.

2022 йил 16-январдан 2023 йилнинг 2-август кунига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу жиноий шериклар «автомашиналарни 3 ой муддат ичида автосалондан чиқариб, етказиб бериш»ни айтиб, жами 74 нафар фуқаронинг 40.000.000 сўмдан то 200.000.000 сўмгача бўлган жуда кўп миқдордаги, жами — 6.155.000.000 сўмлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.

«Харидорларни қабул қилишда эса улар гўёки «ГМ— Узбекистан» билан шартнома тузганликларини айтиб алдашган», – дейилади хабарда.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ЖКнинг 168-моддасининг тегишли бандлари билан айбланувчиларга 8-9 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.