Автомашина ютиб олганлигига ишонган шахс 3 млн.гa «куйди»

Foto: cyber security

Навоий вилоятида яшовчи Г.О. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув  тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи О.Х. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, О.Х. телеграм мессенжери орқали жабрланувчи Г.O.гa «Супершоу»да ғолиби эканлиги ва «супер ютуқ» автомашина ютиб олганлигини маълум қилиб, нотариус хизмати ва бошқа харажатлар учун деб жами 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан K.M.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.