Жамоат ишлари жамғармаси томонидан қиймати 444 млн сўмлик автомобиль харид қилинди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 444 млн сўмга бир дона «BYD SONG PLUS» автотранспорт воситаси харид қилинган.
«Жамғарманинг асосий вазифаси вақтинчалик банд бўлмаган аҳолининг йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмаси объектларини қуришда, таъмирлаш ва реконструкция қилишда, шаҳар ва туманларни ободонлаштиришда, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишини молиялаштиришдан иборат яъни вақтинча ишсиз аҳолини жамоат ишларига жалб қилиш», – дейилади хабарда.
Ушбу жамғармага 2018 йилдан бери Самадов Салохиддин Исматович раҳбарлик қилиб келади.
2019 йилда Молия вазирлиги томонидан ўтказилган мониторингда ушбу Жамоат ишлари жамғармаси тизимида 4,7 млрд сўмлик ноқонуний сарф-харажатлар аниқланган ва тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилган .
Ҳозирги кунда жамғарманинг жами солиқ қарзи 128 млн сўмни ташкил қилади.
Шарҳлар