Ўзбекистонда автомобиль бозорида фаоллик пасаймоқда

Фото: yuz.uz

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари март ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобиль бозорини сарҳисоб қилди.

Унга кўра, кетма-кет учинчи ойдирки, автомобиль бозорида фаолликнинг пасайиши кузатилмоқда. Фақат енгил электромобиллар сегментида бироз ўсиш қайд этилган.

«Март ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси деярли 109 минг донани ташкил этди. Умуман олганда, автомобил бозори ой давомида 5,8%га камайди. Март ойида 96,5 мингта енгил автомобилларь сотилди, бу ўтган ойга нисбатан 12,1%га кам», – дейилади хабарда.

Ҳудудлар бўйича Сурхондарё, Фарғона ва Навоий вилоятларида енгил автомобиллар бозорида савдо ҳажмининг энг катта пасайиш қайд этилган.

2024 йилнинг I чораги якунларига кўра, енгил автомобиллар савдоси 3,2%га қисқариб, 334,3 мингта автомобилни ташкил этган.

Бирламчи енгил автомобиллар бозорида пасайиш тенденцияси кузатилмоқда. Ой давомида сотувлар 16,7%га камайган ҳолда 24 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этган. Ўтган йилга нисбатан автомобил бозорининг ушбу сегменти 0,2%га пасайган ва ой давомида мамлакатда ишлаб чиқарилган 19,54 мингта енгил автомобиллари сотилган, бу ўтган йилнинг март ойига нисбатан 17,2%га кам.

Хабарда,»ой давомида хорижда ишлаб чиқарилган автомобил бозори савдоси 13,7%га пасайиб, март ойида жами 2,3 мингта хорижий автомобиллар сотилган. Ўтган йилнинг март ойига нисбатан сотувлар 20%га камайган», – дейилган.

Иккиламчи бозорда сотувлар 10,6%га камайган. Март ойида жами 74,6 мингта ҳайдалган енгил автомобиллар сотилиб, йиллик кўрсаткичларда 16%га сезиларли пасайиш кузатилган. Март ойида енгил электромобиллар савдоси эса атиги 0,1%га ошган. Бироқ, йиллик ҳисобда сотувлар 2,4 баробар ошган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.