Эҳтиёт қисмларга ажратилиб сотилаётган автомашина тўхтатиб қолинди

Фото: Хоразм ББ

Хоразмда божхоначилар томонидан ўтказилган  тадбирда фуқаро Н.Я тадбирга жалб қилинган шартли харидорга 2022 йилда республикага вақтинча олиб кирилган қиймати 100 млн.сўмлик қора рангли “LEXUS” русумли автомашина ва унинг эҳтиёт қисмларини сотаётган вақтда тўхтатиб қолинди.

Хабарга кўра, «ушбу автомашина 2022 йилда “Нажимов” чегара божхона пости орқали мажбуриятномага асосан олиб кирилган».

Фуқаро мажбуриятнома муддати 2022 йил 07 октябрь куни тугаганлигига қарамасдан автомобилни ўз вақтида Республика ҳудудидан олиб чиқиб кетмаган ва белгиланган муддатдан ўтган ҳар бир кун учун тўланадиган йиғимлар тўламаган (амалдаги тартиб-таомилларга кўра хорижий давлатда рўйхатдан ўтган автомашиналарнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати бир йилда 90 календарь кун этиб белгиланган).

Бугунги кунда мазкур автомашина ва унинг эҳтиёт қисмлари вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.