Мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси 19 фоизга камайди

Фото: газета.ўз

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Ўзбекистон автомобил бозорида апрель ойи якунларини сарҳисоб қилди.

Унга кўра, апрель ойи якунларида мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси 19 фоизга камайиб, 88,3 мингта автомобиль қайд этилган.

«Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида пасайиш динамикаси кузатилмоқда. Бироқ, апрель ойида ушбу сегментнинг пасайиши секинлашди, ой давомида сотувлар март ойидаги 17%га нисбатан 10 фоизга пасайиш билан деярли 20 мингта автомобилни ташкил этди», – дейилади хабарда.

Енгил автомобиллар иккиламчи бозори 21,2 фоизга қисқариб, апрель ойида рўйхатга олинган автомобиллар сони қарийб 59 мингтани тоқозо этган.

Хорижий енгил автомобиллар бозори 15,3%га камайган ва  апрелда жами 2 мингта хорижий автомобил сотилган.

Электромобиллар бозори апрелда юқори савдо кўрсаткичларини намойиш қилган. Шу ойда енгил электромобиллар сотуви 2,9 мингтани ташкил этган, бу март ойидаги кўрсаткичга нисбатан 23,2%га кўпроқ.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.