Автомобилда ташувлар соҳасида 110 298 та ҳуқуқбузарлик қайд қилинган
2023 йил давомида Ўзбекистон бўйича автомобилда ташувлар соҳасида 110 298 та ҳуқуқбузарлик аниқланган, деб хабар бермоқда Транспорт назорати инспекцияси АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида.
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра мамлакатда автомобиль транспорти соҳасида фаолият кўрсатаётган жами 3 970 та корхоналар мавжуд.
Мазкур лицензияланган транспорт воситалари 229 917 тани ташкил этмоқда, жумладан:
- автобуслар 7 779 тани;
- микроавтобуслар 3 579 тани;
- енгил автомобиллар сони 195 346 тани (дамас 30 541);
- юк автомобиллари эса 23 213 тани ташкил этади.
Хабарга кўра,»республика бўйича жорий йил 1 январь ҳолатига ташувчилар томонидан 2 426 та мунтазам йўналишларда хизмат кўрсатиб келинмоқда, улардан 546 таси шаҳар йўналишлари, 1652 та шаҳар атрофи ҳамда 228 таси шаҳарлараро йўналишлар ҳисобланади».
Ҳозирда “Йўл сифат назорат” ахборот тизими ишлаб чиқилмоқда ва бу тизим “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими билан интеграция қилинади ҳамда жорий йилнинг 2-чоракдан тест режимида ишга туширилади, дейилади.
Шарҳлар