Ўзбекистонда “автомобиллар қабристони” борлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда “Onix ва Tracker автомобиллари қабристони” деб иддао қилинган видеоролик тарқалди. UzAuto Motors ушбу видеолавҳа юзасидан расмий маълумот эълон қилди.
Компания маълум қилишича, мазкур видео Андижон вилоятидаги дилерлик марказларидан бирининг ҳудудида автомобилларни юклаш жараёнида ҳайдовчи томонидан суратга олинган.
UzAuto Motors ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда ёлғон ахборотни тарқатганлик учун Ўзбекистон қонунчилигига биноан маъмурий жавобгарлик кўзда тутилганлигини эслатиб ўтди.
Компания фаолияти ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳақида ишончли ахборотларни Uzauto Motors расмий каналларидан олиш тавсия этилди.
Улашиш:
Шарҳлар