Автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг фаолияти кунига олти соат билан чекланди

Газовые заправки
Фото: Nova24

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси 12 декабрдан Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларининг (АГТКШ) иш жадвали қисқартирилишини маълум қилди.

Айрим ҳудудларда истеъмолнинг ўсиши фонида газ босимининг пасайиши муносабати билан газ тўлдириш шохобчаларининг иш вақти кунига 6 соат, яъни соат 6:00 дан 12:00 гача чекланмоқда.

Компаниянинг қайд этишича, бу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳарорат кескин пасайганда кўрилади.

Шу билан бирга, «газ таъминотини яхшилаш бўйича ишлар давом этмоқда» ва компания фуқаролардан газ ускунасидан фақат асосий эҳтиёжлар учун фойдаланишни ва алоҳида маҳаллаларда газ узилишларининг олдини олиш ва уйдан чиқаётганда иситиш мосламаларини имкон қадар ўчиришни сўрайди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.