Автомобилларга экологик тоифаларига қараб “яшил“, “сариқ” ва “қизил” стикерлари берилади
Вазилар Маҳкамасининг 2024-йил 29-мартдаги “Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 166-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024-йил 1-июндан бошлаб барча тоифалардаги автомототранспорт воситаларидан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий этилади.
Диагностик текширув натижаларига асосан транспорт воситаларига қалбакилаштиришдан ҳимояланган ва электрон белгига эга стикерлар берилади. Шунга кўра, транспорт воситалари “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ранглар билан белгиланадиган “тоза”, “ўрта” ва “зарарли” экологик тоифаларга бўлинади.
Диагностик текширувлар ва стикерлар бериш БEПУЛ амалга оширилади.
Шарҳлар