Aвтомобилларни ювиш шохобчаси 286,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланди

Foto: departament

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва “Ўзенергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. “З.ҳ.” МЧЖга қарашли «Жумабозор» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги електр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланганлиги аниқланган.

Натижада шохобча жами 286,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.