Ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни «Автомобилсиз кун» сифатида белгиланди
Ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йилнинг март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинди. Бунда жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматлари назарда тутилмайди ҳамда агар ушбу чоршанба байрам кунига тўғри келиб қолса пайшанба куни «Автомобилсиз кун» сифатида ўтқазилади.
«Автомобилсиз кун» жамоатчилик лойиҳасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиб, намуна кўрсатиб бориши белгиланди.
Улашиш:
Шарҳлар