Энди амалдорларни жамоат трансопртида ҳам учратишингиз мумкин бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Унга кўра, кенг жамоатчилик вакиллари ва экофаолларнинг экологияга автомобиллар чиқинди газларининг зарарли таъсирини камайтириш учун Тошкент шаҳрида ҳар ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
«Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспортида иш жойига келиши орқали намуна кўрсатиб бориши» аниқ белгилаб ўтилди.
Фармоннинг мазкур бандини тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдухакимов, Транспорт вазири И.Махкамов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Умурзаковлар масъул этиб белгиланди.
Шарҳлар