Автомототранспорт воситаларини сотиш қоидалари ўзгартирилмоқда

Фото: kaspersky

Ўзбекистон Республикасида янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 2023 йил 25 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг №683 қарори эълон қилинди.

Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 119—1 банд билан тўлдирилди:

«119—1. Сотувчи олди-сотди шартномасини тузишда барча истеъмолчиларга тенг имкониятларни яратади.

Агар бозорда устун мавқега эга сотувчида ўзи томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасини сотишда ички бозордаги талабни қондириш имконияти мавжуд бўлмаганда, бир шахс билан 12 ой давомида автомототранспорт учун иккитадан ортиқ шартнома тузилганда, сотувчи кейинги 12 ой мобайнида ушбу маҳсулот учун қайта шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга».

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.