Тошкентда Cobalt йўл четидаги темир тўсиққа урилиб айланиб кетди
16 сентябрь куни соат 08:00 ларда, Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида, ҳайдовчи 1991 йилда туғилган Д.А. оқ ранг Cobalt русумли автомашинасини бошқариб келаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа урилиб айланиб кетди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ.
Оқибатда ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1997 йилда туғилган А.Д. бошқарувидаги кулранг Cobalt русумли автомашинага урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисасида оқ ранг Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар