Uzbekistan Airways Эрон ва Ироқ ҳаво ҳудудларини айланиб ўтишини маълум қилди

Foto: Uzbekistan Airways

Фуқаро ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2024 йил 2 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро авиацияси агентлигининг кўрсатмасига мувофиқ, Uzbekistan Airways Ироқ ҳаво ҳудуди ва Эрон ҳаво ҳудудининг ғарбий қисмини айланиб ўтган ҳолда, аниқ кўрсатмага қадар мунтазам парвозларни амалга оширишини маълум қилди.

Таъкидланишича, Uzbekistan Airways парвозларнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш учун муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда Тошкент—Тель-Авив—Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни давом эттиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.